Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистонда мутаҳассислар қўл бериб саломлашмасликка чақирмоқда

13 Март 2020 13:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқова коронавируснинг олдини олишга қаратилган бирқатор маслаҳат берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шахсий гигиена чораларини сақлашга алоҳида эътибор берилиши керак. Улар қуйидагилардир: қўлни доимо ювиб юриш, йўталаётганда антисептик чораларни кўриш, хонани ювиб туриш ва ҳавони тозалаш. Учрашув пайтида қўл бериб саломлашмасликни ёки нафас йўллари инфекцияси аломатлари бўлганлар билан яқин алоқада бўлмасликни маслаҳат берамиз», - деди у.

Бошқарма раҳбари оммавий тадбирларда қатнашишдан бош тортиш вирусни юқтириш хавфини камайтиришини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси умумий маслаҳатдир. Умид қиламизки, барча қоидаларга риоя қилиш сизнинг ва атрофингиздаги одамларнинг соғлиғини сақлашга ёрдам беради», - деди Сауле Қисиқова.

Муаллиф: Марлан Жиембаев

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига