Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Хайрли ишлар» акцияси бошланди

27 Апрель 2021 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – «Хайрли ишлар марафони» миллий лойиҳаси доирасида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Хайрли ишлар» акцияси бошланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг расмий сайтига таяниб.

Акция доирасида харидорлар эҳтиёжмандлар учун товарларни тўлашлари ва дўконларда, супермаркетларда, дорихоналарда ёки кийим дўконларида олдиндан белгиланган махсус жавонларда қолдиришлари мумкин.

Акция ташкилотчилари қозоғистонликларга хайрли ишларни ҳар куни, ҳаттоки яқин атрофдаги дўконга ташриф буюрганида ҳам қилиш мумкинлигини эслатадилар. Ҳар бир инсон хайрия тадбирига қўшилиши мумкин. Бунинг учун тадбиркорлар ўз дўконларида ёки дорихоналарида махсус жавонларни ўрнатиши ёки бошқа харидорлар томонидан тўланадиган товарларнинг рўйхатини тузиши керак. Акция биринчилардан бўлиб «Magnum» супермаркетлар тармоғи томонидан қўллаб-қувватланди.

Масалан, 13 апрелдан 12 майгача харидорлар тармоқнинг барча дўконларида хайрия мақсадида «Ифтор» тўпламларни сотиб олишлари мумкин. Харидор томонидан совға қилинган ҳар бир тўпламга тўпламга чакана савдо тармоғи яна биттасини қўшади ва уни «Уасила» ва «Ал-Амин» хайрия фондлари кўнгиллилари ёрдамида масжидларга етказиб беради.






Юқорига