Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда меҳнатга лаёқатсизлик учун тўловни  ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда

13 Август 2021 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Лоронавирус юқтириб, иҳоталанган ходимларга меҳнатга лаёқатсизлик учун ажратилган компенсация миқдорини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Агар ходимнинг ПЗР-тести натижаси коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатса, уни 14 кунга иҳоталаш қилиш керак. Бундай ҳолда, агар ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилмаса, ходим ўз фарзандларини қандай қилиб боқади? Балки улар орасида кўп болали оилалар ҳам бўлиши мумкин-ку?

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вакилларига Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда шундай савол берилди.

«Аҳолининг ижтимоий-эпидемиологик осойишталиги учун қонуний талаблар мавжудлиги аниқ. Ушбу қонун, агар ходим инфекция юқтирса, касаллик хавфини минималлаштиришга имкон беради. Аммо меҳнат муносабатлари нуқтаи назаридан, бу талаблар иш берувчини ҳам, ходимни ҳам чекламайди. Масалан, одам карантинда бўлса ҳам ўз фаолиятини масофадан туриб амалга ошириши мумкин. Бу йил Парламент ва Ҳукумат мамлакат раҳбарияти топшириғига биноан масофадан туриб ишлашни тартибга солувчи алоҳида қонун қабул қилди. Шунинг учун, агар томонлар келишса, иҳоталанган ходим масофадан туриб ишлаши мумкин. Агар соғлиғингиз туфайли меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очсангиз, иш ҳақи 15 БҲМ билан чекланган. Бошқа пул тўланмайди. Лекин бу масала ҳам муҳокама қилинмоқда «, - деди вазир ўринбосари.

У, шунингдек, агар кўп болали оиланинг боқувчиси бундай чекловга дуч келса, давлат қандай ёрдам кўрсатишини тушунтирди.

«Кшп болали оилада юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфга келсак, давлат барча ижтимоий тўловларни тўлиқ тўлайди. Чекловлар туфайли йўқотадиган даромадларидан қатъи назар, улар кўп болали оила сифатида турли хил имтиёзларни оладилар «, - деди Ақмади Сарбасов ва масофадан ишлаётган ходимнинг маоши камайтирилмаслигини айтди.

»Агар ходим ўз уйида иҳоталанса, у масофадан туриб ишлаши мумкин. Бундан ташқари, унинг маоши бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Агар меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилса, иш ҳақининг атиги 20 фоизи тўланади. Ҳозирда биз бу масала бўйича ҳамкорлар билан ишлаяпмиз. Яъни, биз меҳнат стандартларимиз ҳақида гапираяпман. Агар бирор киши касал бўлиб қолса, у 43 минг тенге олиш билан чекланади. Бу миқдор ходимнинг ўртача даромадига тўғри келмаслиги аниқ. Шу боис, бу масала бизнинг эпидемиологик вазиятда уни ошириш нуқтаи назаридан иш берувчилар билан биргаликда бизнинг эксперт гуруҳимиз томонидан кўриб чиқилмоқда «, - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Юқорига