Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда Меҳнат миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

27 Май 2021 13:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Меҳнат миллий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазир ўринбосари Ержан Биржанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик Қозоғистон Республикаси Миллий ривожланиш режасининг биринчи умуммиллий устувор йўналиши - адолатли ижтимоий сиёсатнинг асосий миллий кўрсаткичларига, шунингдек, меҳнат бозорини ривожлантириш консепцияси мақсадларига эришиш учун Меҳнат миллий лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Асосий вазифалардан бири - бу кадрлар малакасини ривожлантириш ва ўқитишдир. Кадрлар малакасини ривожлантириш ва ўқитиш 4 та лойиҳани ўз ичига олади. Хусусан, иш берувчиларнинг талабига биноан талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича ўқитиш; устозлик ва иш ҳақига субсидиялар билан иш жойида ўқитиш; электрон меҳнат биржасида ва минтақалараро ўқув марказларида онлайн ўқув курсларини ташкил этиш; етакчи ІТ-марказларини жалб қилган ҳолда келажакдаги ІТ-мутахассисликларини ўқитиш. Ўтган йил бизнинг иқтисодиётимиз ІТ-мутахассисларга жуда муҳтожлигини кўрсатди», - деди вазир ўринбосари Мажлисда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини доимий ошириб боришга янги ёндашувларга бағишланган давра суҳбати пайтида.

Унинг таъкидлашича, яқин 5 йил ичида 210 минг кишини таълим билан қамраб олиш ва уларнинг бандлигини 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

«Шундай қилиб, вазирлик тегишли идоралар билан биргаликда билим ва кўникмаларни эгаллаш механизмларини такомиллаштириш бўйича тизимли равишда иш олиб бормоқда», - деди Ержан Биржанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига