Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда масжидда кунига беш маҳал намоз ўқишга рухсат берилди

27 Октябрь 2020 13:36

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида ҚР ҳудудларида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг селектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Йиғилишда комиссия театр ва масжидлар фаолияти бўйича бир қатор қарорлар қабул қилди.

Жумладан, жорий йилнинг 2 ноябридан бошлаб:

- театрларнинг 30 фоизгача тўлишига, лекин залда 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ишлашига (ижтимоий масофа, ниқоб тақиш, термометрия, қатъий санитария-дезинфекция режими билан);

- жума намозидан ташқари, залда 100 кишидан кўп бўлмаган масжидларда жамоат намозларини (беш вақт намозларини) ўқишга (2 м ижтимоий масофа, ниқоб режими, термометрия, қатъий санитария-дезинфекция режими билан) русхат этилди.


Калит сўзлар: Дин,
Юқорига