Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда мамонт суяклари топилди

28 Август 2020 13:15

KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола вилоятининг Буланди туманида мамонт суяги топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш марказига таяниб.

Марказ мутахассисларининг айтишича, мамонт суяги Новобратск қишлоқ овул округининг Буденновка қишлоғи яқинидан оқиб ўтадиган Аршали дарёси бўйида топилган. Уни қишлоқнинг маҳаллий фуқароси Валерий Дубовик тасодифан топиб, кейинчалик тегишли идораларга хабар берган. Тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича вилоят маркази директори Серик Искаков ва мутахассислар мамонт танаси жойлашган жойга етиб боришди.

«Мамлакатдаги эпидемиологик вазият, COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин режимининг жорий этилиши муносабати билан Марказ 2021 йилда мамонт суяклари топилган жойни Қозоғистон Миллий музейи олимларини таклиф қилган ҳолда янада кўпроқ ўрганишни, археологик қазиш ишларини олиб боришни режалаштирмоқда», - деди Серик Искаков.

Тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича вилоят маркази мутахассисларининг фикрига кўра, тасодифий кашфиёт олимлар ва тадқиқотчиларга тадқиқот жараёни ва ҳайвонларнинг яшаш жойларини ҳар томонлама ўрганиш билан қизиқиш имконини беради.

Бунгача улкан ҳайвонларнинг суяклари Зеренди, Шортанди, Жақси ва Целиноград туманларидан топилган эди. Бу сафар топилган суяк 10 минг йил олдин яшаган мамонт суяги бўлиши мумкин. Унинг узунлиги 1,5 метрни ташкил қилади.

Айни пайтда ушбу мамонтнинг скелети изчил ва батафсил ўрганиш учун Ақмола вилоят тарихий-тарихий музейига ўтказилди.








Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига