Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда мактаб психологлари сони кўпаяди

29 Октябрь 2021 09:10

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда умумтаълим мактабларида педагог-психологлар сони икки баробар ортади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Дулат Жекебаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири мактабда психологик ёрдамни кучайтиришдир. Aйни пайтда мамлакатимиз мактабларида 7 мингдан ортиқ ўқитувчи ва психологлар меҳнат қилмоқда. Баъзи ўқувчилар ота-оналарига ва ўқитувчиларига айтмаган нарсаларни психологларга билдирадилар. «Педагог мақоми тўғрисида»ги қонун доирасида мазкур мутахассисларнинг ойлик маошлари оширилди. Бундан ташқари, жорий йилда вазирликнинг И. Алтинсарин номидаги Миллий таълим академиясида психологик марказ очилди. Қолаверса, мактабда ўқитувчи ва психологлар сонини кўпайтириш устида ишлаяпмиз», — деди Дулат Жекебаев.

Вазирлик вакили, шунингдек, таълим муассасаларида фаолият юритувчи психологларнинг иш алгоритми қайта кўриб чиқилишини таъкидлади.

Aввалроқ Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Қозоғистонда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларни кечаю кундуз махсус қўриқлаш хизматлари назоратига ўтказиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда террорчилик таҳдидига қарши курашиш бўйича VIII республика конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатдаги хусусий қўриқлаш ташкилотларига лицензия бериш талаблари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, қўриқчиларга қўйиладиган талаблар ва уларни тайёрлаш режаси қайта кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

Муаллиф: Aли Ибраев

Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги,
Юқорига