Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда максимал пенсия қанча

24 Февраль 2021 15:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бир ойлик пенсиянинг максимал миқдори 522 610 тенгени ташкил этади. Бу ҳақда Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси 167 423 нафар олувчига тўловларни амалга оширди. Умуман олганда, жами 73,8 миллиард тенгега тенг бўлган 172 мингдан ортиқ пенсия тўловлари, бир марталик пенсия тўловлари ва суғурта компанияларига ўтказмалар амалга оширилди», - дейилади хабарда.Шу жумладан:

- бир марталик пенсия тўловлари - 49,6 млрд тенге;

- суғурта компанияларига ўтказмалар - 9,1 млрд тенге;

- пенсия ёшига етганлик учун тўловлар - 6,5 млрд тенге;

- мерос бўйича тўловлар - 5,9 млрд тенге;

- доимий яшаш жойдан бошқа жойга кўчирилгани билан боғлиқ тўловлар - 2,1 млрд тенге;

- дафн маросимлари учун тўловлар - 0,4 млрд тенге;

- ногиронлик бўйича нафақалар - 0,2 млрд тенге;

«Жадвалга мувофиқ ўртача ойлик тўлов (пенсия ёшига етганлиги) 25 886 тенгени, энг юқори бир ойлик пенсия тўлови эса 522 610 тенгени ташкил этди», - дейилади агентлик хабарида.

Калит сўзлар: Жамият, Пенсия таъминоти,
Юқорига