Об-ҳаво
Астана -2 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда магистрал йўллар бўйлаб 400дан ортиқ санитария бекатлари қурилади

21 Сентябрь 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 5 йил ичида республика аҳамиятига эга йўлларда 400дан ортиқ санитария бекатлари ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган «Нурли йўл» давлат дастури доирасида 2025 йил охирига қадар республика аҳамиятидаги йўллар бўйлаб 297та санитария-гигиена тармоқларини ўрнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, хусусий сармоялар ҳисобига санитария-гигиена воситалари билан жиҳозланган 128та ёқилғи қуйиш шаҳобчалари қурилиши кутилмоқда», - дея маълум қилди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликнинг хабар беришича, жорий йилда реконструкция ишлари доирасида «Шортанди-Зеренди», «Қарағанди ҳалқа йўли», «Нур-Султан-Павлодар», «Жетибай-Жанаозен», «Нур-Султан ҳалқа йўли», «Узинағаш-Отар», «Ўскемен-Раҳмон Қайнари» ва «Петропавл-Қорған» автомагистралларида 22та санитария бекатлари ўрнатилади.






2021 йилда 40та, 2022 йилда 50та, 2023 йилда 55та, 2024 йилда 65та ва 2025 йилда 87та санитария-гигиена тармоғини ўрнатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2025 йил охирига қадар хусусий инвестициялар ҳисобига халқаро ва республика аҳамиятидаги йўллар бўйлаб Compass, ҚазМунайГаз, Helios, Sinooil ва Kaztransgas каби компанияларнинг 128та ёқилғи қуйиш шаҳобчалари қурилади.

Бугун «Алмати-Хоргос», «Алмати-Тошкент», «Самара-Чимкент», «Ақтўбе-Мартик», «Нур-Султан-Темиртау», «Алмати-Ўскемен», «Екатеринбург-Алмати» ва «Доссор-Ақтау» автомобиль йўлларида 18та ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қурилиши давом этмоқда.






Муаллиф:Марлан Жиембай


Юқорига