Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда лойиҳа менежментини ривожлантириш бўйича миллий танлов бошланди

13 Август 2021 12:55

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистонда лойиҳа менежменти тизимини ривожлантириш бўйича «Qazaqstan Projest Management Awards 2021» миллий танлови бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Танлов Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги, Давлат хизмати ишлари агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ташкил этилган.

Бу йил танлов доираси кенгайиб, унга нафақат давлат идоралари, балки квазидавлат секторлари, нодавлат ташкилотлар, олий ўқув юртлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам қўшилди. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

«Йилнинг энг яхши лойиҳаси»

«Йилнинг энг яхши лойиҳа офиси»

«Йилнинг энг яхши лойиҳа менежери»

Шунингдек, қуйидаги махсус номинациялар мавжуд: «Энг яхши РМ-мураббий», «Энг яхши гендер лойиҳаси», «Болаларга меҳрибон энг яхши лойиҳа».

Танлов якунида энг яхши давом этаётган ёки амалга оширилган лойиҳалар лойиҳаларни бошқаришнинг илғор тажрибалари ёрдамида танланади. Шунингдек, лойиҳаларни самарали бошқаришга қодир бўлган энг яхши лойиҳа менежерларини аниқлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, асосий номинациялардан бири - «Йилнинг энг яхши лойиҳа офиси» бўлиб, у энг яхши ташкилий тузилмани аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Бу танловнинг афзалликларидан бири - онлайн форум шаклида ўтказилиши. Ғолиблар лойиҳаларни бошқаришда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари ва унинг асосий афзалликлари ҳақида ўз фикрларини айтиш имконига эга бўлади.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни онлайн тарзда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси сайтида https://www.apa.kz/ru/konkurs/ топшириш мумкин. Шунингдек, ушбу сайтда иштирок этиш қоидалари, ҳисоботларни тўлдириш шакллари ва бошқа керакли маълумотлар ҳақида барча батафсил маълумотлар мавжуд.

Ташкилот номидан учта асосий ва махсус номинациялар бўйича ёки бир номинация бўйича бир нечта аризаларни топшириш мумкин. Танловнинг формати-уни «Ҳукумат», «Бизнес», «Нодавлат ташкилотлар», «Квазидавлат сектори», «ОТМ» тоифалари ўртасида алоҳида ўтказиш. Масалан, агар иштирокчи «Давлат органи» тоифасида ариза топширса, у ҳолда унинг лойиҳаси танловда фақат шу тоифада иштирок этади.

«Йилнинг энг яхши лойиҳаси», «Йилнинг энг яхши лойиҳа менежери», «Йилнинг энг яхши лойиҳа офиси» номинациялари бўйича қуйидаги совринлар топширилди:

1 -ўрин - кубок; 2 -ўрин - сертификат; 3 -ўрин - сертификат.

Мусобақа қуйидаги босқичлардан иборат:

1 -босқич - аризаларни 2021 йил 1 сентябргача қабул қилиш

2 -босқич - ҳисоботларни 2021 йил 15 сентябргача қабул қилиш

3 -босқич - 20-30 сентябргача баҳоловчиларнинг (асессорларнинг) индивидуал баҳолаши

4 -босқич - баҳоловчиларнинг (асессорларнинг) жамоавий баҳоси 1 -5 октябргача

5 -босқич - 20-30 октябр кунлари иштирокчилар билан виртуал суҳбат

6 -босқич - 1-15 ноябргача финалчиларни аниқлаш

Танлов финалчилари ҳайъат йиғилишида аниқланади, унинг таркибига 20 га яқин киши киради, уларнинг 50 фоизи Президент маъмурияти, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Миллий лойиҳа офиси вакиллари. Қолган ярми - лойиҳа ҳамжамияти вакиллари.

Калит сўзлар: Жамият, ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига