Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қуввати 1 млрд куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилади

27 Май 2020 12:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Қашаған конининг иккинчи босқичи бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда ва муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда нефть ва конденсат экспорти ҳажми 72,2 миллион тоннани ташкил қилган бўлса, бу йил 67,5 миллион тоннани ташкил этади. Атирау вилоятидаги конда қиймати 45,2 миллиард долларга тенг, шундан 36 фоиз ёки 16 миллиард долларлик қисми Қозоғистон ҳиссаси бўлган келажакдаги денгизни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 230га яқин маиший хизмат кўрсатиш компаниялари қурилиш, металл конструкциялари ва бошқа ишларда иштирок этмоқда. Лойиҳани амалга оширгандан сўнг қўшимча 12 миллион тонна нефт қазиб олиш мумкин бўлади», - деди энергетика вазири Нурлан Ноғаев.

Унинг сўзларига кўра, Қашаған кони 2022 йилга келиб нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 450 минг баррельгача етказиш учун янги газни қайта ишлаш заводини қуриш ва компрессорларни модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишда давом этмоқда.

«Пудратчилар билан биргаликда биз Қашаған конининг иккинчи босқичи бўйича йўл харитаси устида ишламоқдамиз. Қуввати 1 миллиард кубометрга тенг газни қайта ишлаш заводининг қурилиши шартнома даврида қўшимча 8 миллион тонна нефть олиш имконини беради», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман
Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш, ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига