Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда қурилиш суръати ошди

10 Ноябрь 2021 13:52

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев қурилиш соҳасидаги асосий кўрсаткичлар ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўтган 10 ойда қурилиш ишлари ҳажми 7,6 фоизга ўсди, қурилиш соҳаси юқори суръатда қолмоқда. 16 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди», - деди А. Ерғалиев Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Вазирнинг сўзларига кўра, қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Манғистау ва Ақмола вилоятлари, шунингдек, Алмати шаҳрида кузатилмоқда.

«Умуман олганда, уй-жойларни фойдаланишга топширишда ижобий тенденция кузатилмоқда. Йил бошидан буён 11,6 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Ўсиш 7,9 фоизни ташкил этди. Ижобий динамика 15 та ҳудудда қайд этилди, энг юқори кўрсаткичлар Шарқий Қозоғистон ва Қостанай вилоятлари ҳамда Чимкент шаҳрида кузатилмоқда», - деди А. Ерғалиев.


Юқорига