Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда кучишлатар тизимларнинг  салоҳиятини оширишга 400 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилади

7 Апрель 2022 20:33

NUR-SULTAN. Кazinform - 2022-2024 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансферт доирасида кучишлатар тизимлар салоҳиятини ошириш учун Қозоғистон Миллий жамғармасидан 400 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бюджетни қайта кўриб чиқиш доирасида кучишлатар тизимларнинг жанговар тайёргарлиги ва жиҳозланишини ошириш учун қўшимча 441 млрд тенге ажратилмоқда. Хусусан, январ воқеалари оқибатларини бартараф этиш ва товон тўлаш учун жами 4,1 млрд тенге ажратилади. Ушбу харажатлар шикастланган ускуналар ва биноларни таъмирлаш ва тиклаш учун сарфланади. Ҳозирда ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига зарур имтиёзлар ва компенсациялар берилди. Бундан ташқари, ҳудудлар томонидан моддий ва уй-жой ёрдами кўрсатилади», — деди у.

Унга кўра, кучишлатар тизимлар ходимлари сони ва маошларини ошириш учун 92 млрд тенге ажратилади.

«Барча салоҳиятли органларнинг махсус бўлинмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг иш ҳақи ўртача 20 фоиздан 40 фоизгача ошди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирликларининг махсус автомашиналар билан жиҳозланган махсус бўлинмалари сонини кўпайтириш режалаштирилган. Моддий-техник базани тўлдириш учун 91 млрд тенге ажратилади. Шундан 15,5 млрд тенге ҳарбий транспорт самолётлари паркига ажратилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар жамоат хавфсизлиги даражасини оширишга, инқирозга тезкор жавоб беришга ва умуман кучишлатар тизимларнинг салоҳиятини оширишга ёрдам беради «, - деди Татьяна Савельева.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига