Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда крипто-валюта биржаси очилади

17 Сентябрь 2020 10:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда япон тиббиёт маркази ҳамда япон технологияларига асосланган крипто-валюта биржаси очилади. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар беради.

Қозоғистоннинг Япониядаги элчихонасида Қозоғистон ва Япония компаниялари ўртасида Қозоғистонда умумий қиймати 46 миллион доллар бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид икки томонлама ҳужжатларни онлайн имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Атирауда замонавий япон тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган кўп функцияли диагностика маркази очилади. Шартнома қозоғистонлик тиббиёт мутахассисларини Японияда ўқитиш ва стажировкалашни назарда тутади. Марказ нафақат Қозоғистондаги беморлар, балки яқин ва узоқ хориждан келган беморлар учун ҳам тиббий туризмни ривожлантиришга имкон беради. Лойиҳага 25 миллион доллар сарфлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Астана» Халқаро молия марказини ривожлантириш доирасида Япониянинг «Smart EcoSystem», «Number One Solution», «SObjects» ва «Nippon Investment Operating Company» компаниялари Япониянинг «Wi-Sun&Wi-Ran» технологияси асосида ишлаб чиқариш, рақамлаштириш ва қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва коммуникацияларга блокчейн-технологияларини жорий этиш лойиҳасини амалга оширади. Бундан ташқари, Астана халқаро молия марказида «Security Token Offering» платформасида крипто-валюта биржаси очилади. Дастлабки босқич 13 млн. АҚШ долларини талаб қилади.

Тадбирда, шунингдек, яна бирқанча лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди.

Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига