Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда коронавируснинг тўртта тўлқини ўтди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11 Октябрь 2021 11:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавируснинг тўртта тўлқинини ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Мажлисда бўлиб ўтган Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг янги турларининг пайдо бўлиши туфайли тўртта касаллик тўлқини ўтди», - деди Aлексей Цой.

Соғлиқни сақлаш вазирининг қўшимча қилишича, касалликнинг энг юқори чўққисига кўтарилишида кунига 7800 та ҳолат қайд этилган.

«Коронавирус инфекцияси учун профилактика ва эпидемияга қарши чораларнинг ўз вақтида амалга оширилиши касаллик тарқалишининг олдини олишга ва мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам берди»,-дея қўшимча қилди Aлексей Цой.

Aввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Қозоғистоннинг қайси ҳудудлари коронавирус касаллиги учун «қизил» зонада қолаётганини айтганди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, бугун Қозоғистон ва 6 та вилоят (Алмати, Aқтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай) «сариқ» зонада. «Яшил» зонада - 6 та ҳудуд (Aтирау, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон ва Чимкент), 5 та ҳудуд (Ақмола, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Алмати ва Нур -Султан) «қизил» зонада қолмоқда.

Муаллиф: Серик Сабеков

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига