Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9,4 млндан зиёд киши эмланди

18 Май 2022 11:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компоненти билан 9 494 082 киши, II компоненти билан 9 264 861 киши эмланди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Бундан ташқари, «Pfizer» вакцинасининг I дозасин 1 119 846 киши, II дозасин эса 989 564 киши олди.

Вакцинанинг I компоненти билан 840 343 нафар ўсмирлар, 39 106 нафар ҳомиладор аёллар ва 139 197 нафар эмизикли аёллар олди.

II компоненти билан 783 193 нафар ўсмирлар, 34 689 нафар ҳомиладор аёллар ва 126 669 нафар эмизикли аёллар эмланди.


Калит сўзлар: Вакцина, Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига