Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарадиган яна бир завод ишга туширилди

13 Сентябрь 2021 17:20

ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган мамлакатнинг биохавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқлари доирасида «Aнтиген» илмий -ишлаб чиқариш корхонаси иши билан танишди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳозирги вақтда бу компания Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Биологик хавфсизлик илмий -тадқиқот институтининг ҳамкори ҳисобланади.

Биологик хавфсизлик илмий -тадқиқот институти «Aнтиген» платформаси ёрдамида институт тиббий вакциналар, жумладан, QazVac ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли учун иккинчи ишлаб чиқариш майдонини ишлаб чиқди ва ишга туширди.

Шу мақсадда Алмати вилояти ҳокимлиги кўмагида имтиёзли кредит эвазига вакциналар ишлаб чиқарадиган янги технологик ускуналар сотиб олинди.

Жорий йилнинг сентябр ойида «Aнтиген» платформасида ойига 1 млн дозагача бўлган 300 мингта синовдан ўтган QazVac вакцинаси ишлаб чиқарилди.

Халқаро сифат стандартлари компанияга ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида юқори техник даражага, сифат ва ишончлиликка эришиш имконини беради.

«Aнтиген» ИИК «OtarBioPharm» МЧЖ ҳузуридаги биофармацевтика заводи билан биргаликда Биологик хавфсизлик илмий -тадқиқот институти тайёрлаган Қозоғистон вакцинаси QazVac ишлаб чиқариладиган иккинчи ишлаб чиқариш майдонига айланди.


Юқорига