Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда коронавирус юқтириш 36 фоизга камайди

28 Сентябрь 2021 11:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус юқтириш 36 фоизга камайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бутун дунёда КВИ юқтириш 230 миллиондан ортиқ ҳолатлари қайд этилган. Ҳар куни 300 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилади, 4,7 миллиондан ортиқ одам вафот этган. ЖССТ Европа минтақаси маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 54 мамлакатдан 22 мамлакатда ўсиш кузатилмоқда. Охирги 14 кун ичида энг юқори ўсиш Украинада кузатилди, у ерда бир ҳафта ичида вирус юқтириш сони 100 фоиздан ошди, Польша, Венгрия, Молдовада – 77 фоизга, Арманистон, Туркия ва Беларусьда - 16 дан 30 фоизгача ошди», - деди Алексей Цой.

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси аъзолари бўлган 32 мамлакатда коронавирус юқтириш даражаси камайган.

Хусусан, Испанияда 57%, Швейцария, Франция ва Озарбайжонда 40%, Қирғизистонда 36%, Грузияда 32%, Италияда 28%, Исроилда 21% ва Германияда 18% га камайди.

«Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони камайди, охирги икки ҳафта ичида вирус юқтириш даражаси 36% га камайди», - деди вазир.

Алексей Цойнинг сўзларига кўра, 1 августдан бошлаб Қозоғистонда юқумли ётоқ жойларнинг тўлиш даражаси 56 дан 33 фоизгача, реанимация ётоқ жойларининг бандлик даражаси 45 дан 32 фоизгача камайган. Мамлакатда 57 та ковид стационар ёпилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига