Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши 14 фоизга камайди.

20 Август 2021 18:05

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши 1 августдан бошлаб 14 фоизга камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия бошланганидан буён дунёда 210 миллиондан ортиқ КВИ касаллиги ҳолати қайд этилган ва 4 миллиондан ортиқ одам вафот этган. Бу «дельта» штамми тарқалиши билан боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу штамм дунёнинг 142 мамлакатида учрайди. ЖССТнинг олтита ҳудудидан тўрттаси июл ойининг иккинчи ярмида касалланиш ошгани ҳақида хабар берди «, - деди у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, 20 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда 723 064 та беморда COVID-19 мусбат натижаси, 67 141 та ҳолат-КВИ манфий натижаси қайд этилган. КВИ билан оғриган беморларнинг 83 фоизи яқини, яъни коронавирус мусбат натижаси билан 597 850 та бемор даволанди ва коронавируснинг манфий натижаси бўлган 57455 та бемор тузалиб чиқди.

«Эпидемиологик матрицага кўра, Қозоғистон Республикаси ва мамлакатнинг 16 та ҳудуди қизил зонада жойлашган. Яшил зонада фақат Туркистон вилояти бор. Охирги уч ҳафта мобайнида Қозоғистонда эпидемиологик вазият аста -секин барқарорлашди. Бир ҳафта мобайнида ўртача 53 мингга яқин ҳолат қайд этилди, шу ҳафтанинг ўтган 4 кунида 28588 та ҳолат коронавируснинг мусбат натижаси билан, 1376 таси манфий натижаси билан қайд этилди «, - деди Алексей Цой.

Вазирнинг сўзларига кўра, 1 августдан бошлаб Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалиш индекси 1,11 дан 0,97 га ёки 14 фоизга камайган.

»Инфекцион ўринлар билан таъминлаш 52 фоиз, реанимация ўринлари 48 фоизни ташкил этмоқда. Инфекцион ўринлар билан таъминлашнинг энг юқори даражаси Ақтўбе вилоятида - 77, Қизилорда вилоятида - 66, Алмати шаҳрида - 63 ва Алмати вилоятида - 60 фоизни ташкил этади «, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиенбай

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига