Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 2,8 баробар камайди

30 Ноябрь 2021 11:57

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги бир ой ичида коронавирус билан касалланиш 2,8 баробар камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Дунёда 261 миллиондан ортиқ КВИ ҳолатлари қайд этилган, ҳар куни 300 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд этилади. 5 миллиондан ортиқ одам вафот этди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, Европа минтақасида касалланишнинг кўпайиши тенденцияси давом этмоқда. «Республикада ПЗР тести мусбат бўлган 971 541 та коронавирус инфекцияси, 82 550 та ПЗР тести манфий бўлган ҳолатлар қайд этилган бўлиб, беморларнинг 95 фоиздан ортиғи даволанган», — деди вазирнгинг биринчи ўринбосари.

Унга кўра, мамлакатда вируснинг репродуктив сони 0,91 тани ташкил этади ва август ойига нисбатан 1,2 баробар кам.

«Бугунги кунда Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонада қолмоқда. 5 та ҳудуд – Қарағанди, Қостанай, Aкмола, Павлодар ва Нур-Султан «сариқ» зонага киради. Қозоғистон Республикаси ва 11 та ҳудуд «яшил» зонада жойлашган. Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги бир ойда касалланиш 2,8 баробар, стационар беморлар 1,5 баробар, амбулатор беморлар 2,0 баробар камайди», — деди Марат Шоранов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига