Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда колледж ўқувчиси газ қувурларини текширадиган универсал робот яратди

26 Июнь 2020 10:42

ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен политехника коллежи ўқувчиси Вадим Шагалов газ қувурларини текширадиган универсал робот яратди. Бу ҳақда Kazinform Шарқий Қозоғистон ахборот марказига асосланиб хабар беради.

Келгусида ёш ихтирочининг ушбу ихтироси амалда вилоят марказидаги фабрикаларда қўлланилиши режалаштирилган.

Лойиҳа бугун тақдим этилди. Вадим Шагаловнинг сўзларига кўра, ушбу робот ёрдамида газ қувурларида пайдо бўлган тўсиқларни аниқлаш мумкин.

Роботни телефон ёки ноутбук орқали бошқариш мумкин.

«Келажакда лойиҳага бир қатор қўшимчалар киритиш керак. Мен роботнинг электрон қисмини Arduino, Raspberry Pi ва SLAMTEC каби қўшимча қурилмалар ва дастурий таъминот билан жиҳозладим. Умуман олганда, ушбу робот етиб бориш мумкин бўлмаган тўсиқларни аниқлаб, фотосурат ва видеога олиши мумкин», - деди Вадим Шагалов.






Калит сўзлар: Истеъдодли ёшлар, Технологиялар,
Юқорига