Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб «Олтин белги»га номзодларга қўйиладиган талаблар кучаяди

24 Май 2022 20:38

NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йилда «Олтин белги»га номзодларга талаб ортади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси ўринбосари Жомарт Қарамбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Келгуси йилдан бошлаб «Олтин белги»га номзодларга қўйиладиган талаблар кучаяди. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак. Биринчидан, умумий ўрта таълим ўқув режасига кўра, 10 ва 11-синфларда чораклик, йиллик ва якуний баҳолар 5 бўлиши керак.

Шунинг учун кейинги йил 10 ва 11-синфларда нафақат йиллик ва якуний баҳолар, балки чораклик, йиллик ва якуний баҳолар ҳам ҳисобга олинади.

Иккинчидан, умумий ўрта таълимни тугатгандан сўнг, Назарбоев интеллектуал мактаблари негизида алгебра ва таҳлил асослари фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтиши керак», - деди у.

Унинг таъкидлашича, 2023 йилдан бошлаб «Олтин белги»га номзодлар қолган тўртта фандан ўзлари ўқиган мактабда топширади.

«Учинчи талаб – номзоднинг асосий маълумот тўғрисидаги атестат бўлиши керак. Яъни, 9 синфгача яхши ўқиши керак», - деди Жомарт Қарамбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Таълим-маориф вазирлиги,
Юқорига