Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қайси вилоят аҳолиси энг кўп янги машиналар минишади

26 Февраль 2021 16:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эски автомобиллар сони 8 фоизга камайди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда 870 318 та автомобил мавжуд. Уларнинг 64,5% - чиқарилганига 10 йўлдан ошганлар. 2015 йилда уларнинг улуши 72,5 фоизни ташкил этди. Ўшандан бери ушбу кўрсаткични камайтириш учун мамлакатда қайта ишлаш учун тўлов киритиш ва соддалаштирилган автокредитлар кўринишидаги давлат имтиёзлари қўлланилди. Натижада эски автомашиналар сони 8 фоизга камайди.

10 йилдан ошган автомашиларнинг энг кўп сони Алмати вилоятида қайд этилган (барча эски автомобилларнинг 15,5% ёки 385 720 дона). Энг пасти - Атирау вилоятида (1,5% ёки 36 945 дона).

3 йилга тўлмаган янги автомобиллар энг кўп Нур-Султан шаҳрида (13,7% ёки барча янги автомобилларнинг 63 266 донаси) ва Алмати шаҳрида (16,9% ёки 78 079 дона) рўйхатга олинган.

Янги автомобиллар Жамбил (1,8% ёки 8111 дона) ва Туркистон вилоятларида (1,9% ёки 8877 дона) кам.


Юқорига