Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қайси давлатларнинг вакцина паспортлари амал қилади

28 Октябрь 2021 08:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош давлат санитария врачининг янги қарорига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида бир қатор давлатларнинг вакцина паспортлари амал қилади, деб хабар беради Kazinform.

«Aргентина Республикаси, Венгрия, Грузия, Эрон Ислом Республикаси, Иордания, Қирғизистон Республикаси, Мальдив ороллари Республикаси, Мўғулистон, Aрманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Молдова Республикаси, Сан-Марино Республикаси , Ҳиндистон Республикаси, Филиппин Республикаси, Таиланд, Туркия ва Эстония фуқароларнинг вакцина паспортлари/сертификатлари/маълумотномалари Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб тан олинсин», — дейилади қарор матнида.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига