Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қанча нефть конлари бор

20 Август 2021 18:39

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири щринбосари Серикқали Брекешев мамлакат минерал ресурсларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакат фойдали қазилмалари давлат балансида 8000 дан ортиқ конлар рўйхатга олинган. Улар орасида 317 та углеводородлар (нефть, газ, конденсат), 910 қаттиқ минераллар, 3,0 мингдан ортиқ кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва 4 мингга яқин ер ости сувлари конлари бор «, - деди у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Унга кўра, мамлакатдаги 317 та нефть конларининг хомашё баланс захиралари 4,4 млрд тоннага етади.

«Қозоғистоннинг А + В + C1 + C2 тоифасидаги балансдаги нефть захиралари 4,4 миллиард тоннани, газ - 3,8 триллион кубометрни, конденсат - 414 миллион тоннани ташкил этади. Уларнинг аксарияти Атирау (75%) ва Манғистау (11%) вилоятларида тўпланган. Шу билан бирга, углеводород захираларининг 68 фоизи 3 та йирик кон, яъни Тенгиз, Қашаған ва Қорашиғанақ конларига тўғри келади «, - деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Юқорига