Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қанча қорамол ва қўй бор

17 Март 2020 11:38

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида Қозоғистонда қанча мол ва сабзавот фермер хўжаликлари борлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Гўшт хўжалиги ва қўйчилик катта имкониятларга эга. Бу борада оилавий ферма хўжаликларининг ўрни беқиёсдир. Яйловлар, ер ости ва ер усти суви таъминоти, қишлоқ хўжалик меҳнат ресурслари каби барча зарур ресурслар соҳага инвесторларни жалб қилишга замин яратади», - деди вазир.

Унинг айтишича, чорвачиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши чорвадорларнинг янги тоифасини яратишга ва сабзавот фермер хўжаликлари сонини 20 мингдан 65 минггача кўпайтиришга, қорамоллар сонини 7,4 миллиондан 11,2 миллион бошга, қўйлар сонини 19 миллионгача кўпайтиришга имкон берди.

«Бу қишлоқ аҳолиси учун 100 мингдан 325 минггача иш ўринлария яратди», - деди Сапархон Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси,
Юқорига