Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда қўриқчиларга қўйиладиган талаблар ўзгармоқда

28 Октябрь 2021 17:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда қўриқчиларга қўйиладиган талаблар ва уларни тайёрлаш режаси қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Қўриқчилик хизматлари устидан назорат департаменти эксперти Данияр Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда департаментимиз қўриқчиларнинг намунавий ўқув дастурини қайта кўриб чиқмоқда. Янги режага кўра, қўриқчилик ва терроризмга қарши кураш бўйича назарий ва амалий вазифалар сони кўпаяди. Бугунги кунда қўриқчиларнинг касбий тайёргарлиги кун тартибидаги муҳим масалалардан биридир. Чунки қўриқчилар жамоат хавфсизлиги учун масъул мутахассислардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг қўриқчиларни тайёрлаш бўйича ўзига хос талаблари бор ва энди бу талаблар янада такомиллаштирилади. Янги ўзгариш нафақат қўриқчиларга, балки уларнинг ўқув марказлари ва мутахассисларига ҳам тааллуқлидир», - деди Данияр Султанов «Kazakhstan Security Sustems-2021» республика конференсиясида.

Унга кўра, қўриқчилар қонуний рўйхатдан ўтган махсус ўқув марказларида малака ошириши керак. Тренинг эса назария ва амалиётдан иборат.

Муаллиф: Aли Ибраев

Калит сўзлар: ҚР Ички ишлар вазирлиги,
Юқорига