Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда кўнгиллилар оммавий тартибсизликлар оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради

8 Январь 2022 14:27

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик кўнгиллилар тартибсизликлар оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ёрдам беради. Бу ҳақда мамлакат Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази хабар берди.

Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази негизида консалтинг, ахборот ва ташкилий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни вақтда маълумотларни тўплаш ва кўнгиллиларни сафарбар қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази вайрон бўлган биноларни тиклашга тайёр бўлган кўнгиллилар ҳақида маълумот йиғмоқда.

«Мамлакатдаги вазият барқарорлашишини ва аксилтеррор операцияларининг якунланишини интиқлик билан кутамиз. Намойишларни мувофиқлаштиришга тайёрмиз. Аксилтеррор операцияси тугагач, халққа ёрдам беришга тайёр бўлишимиз керак», - дейди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раиси Лима Диас.

Калит сўзлар: Жамият, Ёшлар сиёсати,
Юқорига