Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда кўчмас мулк кадастри рақамлаштирилади

2 Декабрь 2020 10:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Кўчмас мулкнинг ягона давлат кадастри ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яна бир муҳим масала - ер муносабатларини рақамлаштириш. Ягона давлат кўчмас мулк кадастрини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Унга ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади», - деди вазир.

Асқар Маминнинг айтишича, Ҳукумат кўчмас мулкнинг ягона давлат кадастри доирасидаги давлат хизматларини рақамлаштириш тўғрисида парламент лойиҳасини тақдим этди.

«Қонун лойиҳаси баъзи хизматларни электрон форматга ўтказишга,ер участкаларини ажратиш тартибини соддалаштиришга, оддий аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга имкон беради», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига