Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда ишсиз ёшлар билан ишлаш кучайтирилади

12 Январь 2022 15:11

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Умаров ёшлар сиёсати соҳасида режалаштирилган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 5 январда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси айрим қонун ҳужжатларига ёшларга оид давлат сиёсати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур қонун лойиҳаси доирасида NEET тоифасидаги ёшлар (ёшларнинг ишламайдиган, таълим ёки касб-ҳунар таълими билан шуғулланмайдиган ҳамда таълим тизими ва бандлик тизимидан ташқарида бўлган қисми) тушунчасининг қонунчиликда мустаҳкамланиши кўзда тутилган», - деди Асқар Умаров Ҳукумат мажлисида.

«Шунингдек, ваколатли органга ушбу тоифадаги ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш ваколати берилиши кутилмоқда», - дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Юқорига