Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда интернет-банкингдан фаол фойдаланувчилар сони 82 фоиз ўсди

18 Март 2021 13:43

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда жисмоний шахсларнинг нақд пулсиз онлайн операциялари улуши 81 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2020 йилда 3 миллиардга яқин нақд пулсиз операциялар амалга оширилди. Ушбу ҳажмнинг 81% онлайн операциялар - интернет тўловлар ва мобил банкларга тегишли.

Шу билан бирга, сезиларли ўсиш карантин чекловлари билан боғлиқ. Нақд пулсиз операциялар умумий сонидаги улуши 2020 йил охирида 66 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил бошида у атиги 46 фоизни ташкил этди.

2020 йил натижаларига кўра, мобил ва Интернет-банкингнинг фаол фойдаланувчилари сони 82 фоизга ўсди ва 14 миллионни ташкил этди. Умуман олганда, ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сони йил давомида 46 фоизга ошди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Юқорига