Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда имтиёзли ипотека кредитлари учун 300 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилади

14 Октябрь 2021 15:50

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини уй-жой билан таъминлашга қаратилган чора -тадбирлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилдан 2025 йилгача имтиёзли ипотека кредити беришни молиялаштириш режасига кўра, «Отбасы Банк» AЖга 309,7 млрд ( 2021 йил -70 млрд тенге, 2022 йил – 51 млрд тенге, 2023 йил – 50 млрд тенге, 2024 йил – 58,7 млрд тенге, 2025 йил - 80 млрд тенге) дастурни амалга ошириш учун ажратилади. Бу маблағ ҳисобидан республика фуқароларига 35 597 та кредит бериш режалаштирилмоқда, бу ўртача битта кредит/квартира учун 8,7 млн тенгени ташкил этади», - деб ёзди Роман Скляр депутатлар сўровига жавобан.

Aввалроқ, Р. Скляр нима учун қарз олувчининг ипотека кредитини тўлаш қобилиятини текширишда имтиёзлар ҳисобга олинмаслигини айтган эди.

«Бақытты отбасы»(бахтиёр оила) ипотека дастурида иштирок этиш учун ҳар бир оила аъзосининг даромади энг паст яшаш минимумининг 3,1 баробаридан ошмаслиги керак. Кредит олиш учун асосий талаблардан бири - охирги 6 ой мобайнида меҳнат ва (ёки) тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаднинг мавжудлиги. Шу билан бирга, фуқаролар ипотека кредити олиш учун мурожаат қилганда, қарз олувчининг тўлов қобилияти текширилади, бунда имтиёзлар асосий даромад сифатида ҳисобга олинмайди», - дея тушунтирди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Aзамат Сиздиқбаев


Калит сўзлар: Уй-жой,
Юқорига