Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда иқтисодий ўсиш 3,8 фоизгача тезлашди

9 Декабрь 2021 11:11

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати 3,8 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида Қозоғистон иқтисодий ўсиш суръати 3,8 фоизгача тезлашди. Жорий ҳисобот давридаги асосий тенденцияларга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш суръатларининг тезлашиши, реал секторда барқарор ўсиш, юқори экспорт ҳисобига савдо балансининг мустаҳкамланиши, ноишлаб чиқариш тармоқларида юқори инвестицион фаоллик кузатилмоқда», — деди вазир.

Унга кўра, 11 ой давомида реал сектордаги ўсиш 2,9 фоизни ташкил этди.

«Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаоллиги 3,9 фоизгача ўсди. Саноат тармоқлари орасида ахборот-коммуникация, савдо, сув таъминоти, қурилиш, энергетика, ишлаб чиқариш соҳаларида юқори ўсиш кузатилмоқда, – деди Aсет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига