Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда газ бозоридаги хусусий операторларнинг улуши 16 фоизга етди

25 Май 2022 11:11

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда газ бозорини монополиядан чиқариш жараёни бошланди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Товар газининг чакана савдоси бозорида устун чакана савдо ҳуқуқини «КазТрансГаз Аймақ» АЖдан мустақил газ тақсимловчи ташкилотларга бериш орқали бозорни монополиядан чиқариш жараёни бошланди. Шундай қилиб, бугунги кунда хусусий операторларнинг улуши 16 фоизга етади. Газлаштиришнинг умумий схемасини амалга ошириш мустақил газ тақсимловчи ташкилотларнинг хусусий инвестицияларини жалб қилиш билан давом этади», — деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

Унинг фикрича, ушбу чора-тадбирлар товар газининг чакана савдоси бозорида давлатнинг ҳукмронлик қилувчи таъсирини босқичма-босқич камайтириш ва рақобатнинг кучайишини таъминлаш имконини беради.

«Шунингдек, «КазТрансГаз Аймақ» АЖ харидларида шаффофликни ошириш ва харажатларни оптималлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. Шундай қилиб, аутсорсинг бўйича асосий иш ҳажми газ тақсимлаш тармоқларини эксплуатация қилиш ва биллинг хизматларини кўрсатиш эканлигини инобатга олиб, газ узатиш тизимидан фойдаланиш бўйича хизматлар фақат «Интергаз Центральная Азия» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади, - деди Бош вазир.

«Умуман олганда, газ тармоғини бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришлар мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мутаносиб ёндашувлар орқали амалга оширилишини таъкидлаймиз», — дея қўшимча қилди у.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига