Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда газ, бензин ва дизельнинг 180 кунгача муайян нархи белгиланди

6 Январь 2022 17:04

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Ҳукумати мамлакатнинг барча ҳудудида ёқилғи нархининг чегарали нархини тасдиқлади. Ушбу нарх 180 кун давомида амал қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазири расмий сайтининг маълум қилишича, Ақтўбе, Атирау, Манғистау вилоятларида – суюлтирилган газнинг бир литри 50 тенге (200 кмдан узоқда жойлашган туманларда – 55 тенге) этиб белгиланди. Чимкентда, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида 60 тенге (65 тенге) нархда сотилади. Алмати шаҳрида бир литр бензин 65 тенге. Нур-Султан шаҳрида, Ақмола, Алмати, Қостанай, Қарағанди, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятларида газ нархи 70 тенге (75 тенге) қилиб белгиланди.

Шунингдек, бензин нархи қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, қуйидагича белгиланди:

АИ-80 – 89 тенге;

АИ-92 – 182 тенге;

АИ-93 – 182 тенге;

АИ-95 – 215 тенге.

Дизель ёқилғиси (ёзги, мавсуморалиқ) нархи ҚҚС билан бирга:

Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 260 тенге;

Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Атирау, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда, Павлодар, Туркистон вилоятларида 230 тенге этиб белгиланди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси,
Юқорига