Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади

26 Февраль 2021 14:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фармацевтика ва кимё саноатини 2025 йилгача ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Фармацевтика ва кимё саноатининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш хариталари тасдиқланади. Бундан ташқари, биз фармацевтика компанияларининг клиник ва клиникадан олдинги синовлари учун харажатларини субсидиялаш, шунингдек GMP стандартларини жорий этиш масалалари устида ишлашни режалаштирганмиз. Бу ЕОИИ бозорида дори-дармонларни рўйхатдан ўтказишда маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширади», - деди Бейбит Атамқулов.

Бундан ташқари, мамлакатда дори-дармонларнинг нархини пасайтириш мақсадида бир қатор импорт қилинадиган моддалар ва хом ашёларга божхона тўловларини пасайтириш масаласи кўриб чиқилади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Юқорига