Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Қозоғистонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ўсди

15 Июль 2020 14:27

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Қозоғистонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform.

Тўқимачилик 8,4 фойизга, чарм буюмлар 6,6 фойизга ва кийим-кечак 2,1 фойизга ўсиб, ижобий динамика кузатилмоқда. Ўсиш барча бўлинмаларда кузатилди пахта толаси, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, устки кийим-кечак, бош кийм, пайпоқ ва поябзал ишлаб чиқаришда.

Жорий йилда ҳимоя профилактика ниқобларини ишлаб чиқаришда иштирок етган 70дан ортиқ тикувчи корхоналар: МЧЖ «Dalatex» (Қизилўрда ш.), «Большевичка» МЧЖ (Қостанай ш.), «Эко-Фарм» МЧЖ (Чимкент ш.), «Ас Фарм» МЧЖ (ШКВ), АЖ «Тыныс» (Кўкшетау ш.), «КазЛегПром» МЧЖ (Алмати), «Жанарыс» МЧЖ (Манғистау вил.) ва бошқалар, дока ва бўздан 700 минг ниқоб чиқармоқда.

Тикувчилик корхоналарини хом ашё билан таъминлаш мақсадида «AzalaTextile» МЧЖ дока ишлаб чиқарадиган 9та станок ишга туширилди, бу эса чиқарилган маҳсулот ҳажмини 1,2 мингтага 8 марта кўпайтирди. Ишлаб чиқариш цикли давлатлараро стандартга мос келади. Бундан ташқари, корхона тикувчилик корхоналарини паст зичликдаги (бўз, миткаль) пахта матолари билан таъминлайди.

2020 йил февраль ойида тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг буйруғи билан Қозоғистонда пахта-тўқимачилик кластерини яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Бугунги кунга келиб, «Оңтүстік» махсус иқтисодий зонасининг инвестиция портфели умумий қиймати 89,84 млрд. тангалик 42та лойиҳадан иборат, улар 3439та иш ўринларини яратишни режалаштирмоқда, шундан 34та лойиҳа енгил саноатда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 2020-2022 йилларда енгил саноат соҳасида умумий қиймати 27,384 миллиард танга бўлган 19та лойиҳасини ишга тушириш, шу орқали 1486та иш ўринларини яратиш кутилмоқда.

Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш,
Юқорига