Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда энг кам иш ҳақининг 60 минг тенгега кўтарилиши 1,6 млн ходимнинг даромадини оширди

5 Январь 2022 14:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 41 фоизга, яъни 42,5 минг тенгедан 60 минг тенгега оширилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчилар ходимларга энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи бериши шарт. Бунинг самарасида барча соҳаларда турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда меҳнат қилаётган 1 миллион 650 мингга яқин ишчи-хизматчининг пул даромадлари ошади.

Энг аввало, энг кам иш ҳақининг ошиши «кам маош олувчи» ишчиларга таъсир қилади.

Иккинчидан, иш ҳақи даражасини белгилашда энг кам иш ҳақи кўрсаткичидан фойдаланадиган иш берувчилар бошқа тоифадаги ишчиларнинг иш ҳақини ҳам синфлараро малака тизимини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, энг кам иш ҳақи меҳнат соҳасидаги энг кам ижтимоий стандарт бўлиб, ҳар йили тегишли молиявий йил учун Қозоғистон Республикасининг «Республика бюджети тўғрисида»ги қонуни билан белгиланади.


Юқорига