Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда эмланган ўқувчилар сони 400 мингга яқинлашди

19 Январь 2022 11:12

NUR-SULTAN. Kazinform – 18 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компонентни – 9 082 930 киши, иккинчи компонентни – 8 643 043 киши олган, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини 482 873 киши, иккинчи дозасини эса 250 158 киши олган. Шу жумладан, І компонент билан: ўсмирлар - 379 328, ҳомиладор аёллар - 25 464, эмизикли аёллар - 65 337.

ІІ компонент билан: ўсмирлар – 202 481, ҳомиладор аёллар - 12 772, эмизикли аёллар - 34 894.

Юқорига