Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури кенгайтирилди

20 Октябрь 2020 10:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров экспорт маҳсулоти тури ҳақида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чорвачилик маҳсулотлари учун қўшимча бозорларни очиш имкониятига тўхталиб, «Хитой Халқ Республикаси билан маҳсулотнинг 20 турига, Эрон билан маҳсулотнинг 6 тури бўйича ва Форс кўрфази мамлакатлари билан маҳсулотнинг 6 тури бўйича ветеринария-санитария талаблари келишиб олинди. Ҳаммаси бўлиб 2 728 қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар хорижий корхоналар реестрига киритилган, шу жумладан учинчи давлатлар рўйхатидаги 250 та корхона (Хитой, БАА, Европа Иттифоқи, Ўзбекистон, Япония) ва 2 478 та корхона Европа Иттифоқи рўйхатига киритилган», - деди вазир.

Унинг айтишича, экспорт тармоғи 480 дан 551 товар гуруҳига кенгайтирилди ва Қозоғистон маҳсулотларини импорт қилувчи мамлакатлар рўйхати 65 дан 72 мамлакатга кўпайтирилди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Ишлаб чиқариш, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига