Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

22 Ноябрь 2021 12:25

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 21 ноябр оқшомига нисбатан 1,04 тенгега ошган. AҚШ долларининг ўртача курси 431,51 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 22 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун - 430,43 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 432,05 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 433,07 тенгега баҳоланмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 432,05 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 433,05 тенге.

Калит сўзлар: Миллий банк, Биржа,
Юқорига