Қозоғистонда доллар курси пасайди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 27 январ оқшомига нисбатан 0,66 тийинга пасайиб, 1 доллар учун 433,68 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 28 январдаги расмий курси 1 доллар учун 434,38 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 435,47 тенгедан сотилмоқда, 436,76 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси - 435,14 тенгени, сотиб олиш нархи эса 436,41 тенгени ташкил қилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова