Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда доллар курси пасайди

17 Январь 2022 12:10

ALMATY. Кazinform- Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар курси 16 январ оқшомига нисбатан 0,47 тенгега пасайиб, 1 доллар 434,37 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 17 январдаги расмий курси 1 доллар учун 434,84 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 436,76 тенгедан сотилмоқда, 438,29 тенгедан харид қилинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 436,67 тенге, сотиб олиш нархи эса 438,47 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Миллий банк, Биржа,
Юқорига