Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда доллар  курси пасайди

6 Декабрь 2021 11:47

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, 5 декабр оқшомига нисбатан доллар курси 53 тийинга тушиб, бир доллар учун 435,77 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 6 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 436,29 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 438,73 тенгедан сотилмоқда, 439,84 тенгедан харид қилинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 438,19 тенге, сотиб олиш нархи - 439,36 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Калит сўзлар: Биржа, Миллий банк,
Юқорига