Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда доллар курси 435 тенгедан ошди

2 Декабрь 2021 11:52

ALMATY. КAZINFORM - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 1 декабр оқшомига нисбатан 1,52 тенгега ошган.

AҚШ долларининг ўртача курси 435,72 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 2 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун - 434,16 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 437,10 тенгедан сотилмоқда, 438,00 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 436,78 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 438,12 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Миллий банк, Биржа,
Юқорига