Об-ҳаво
Астана 9 °С
Алматы 14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда деярли 2,2 млн одам коронавирусга қарши вакцина билан бепул эмланади

6 Август 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда деярли 2,2 млн одам коронавирусга қарши вакцина бепул эмланади, деб хабар беради Kazinform.

«2 182 000 фуқаро COVID-19га қарши вакциналарни бепул олади», - дея маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Бағдат Қожахметов ўзининг Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Таълим ва фан вазирлиги Илмий қўмитасининг Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан ҳамкорликда COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. 30 июль куни хабар қилинганидек, Қозоғистон олимлари яратган вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилмоқда.
Юқорига