Об-ҳаво
Астана -28 °С
Алматы -4 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда декабрь-январь ойларида қатъий карантин жорий этилиши мумкинми

27 Ноябрь 2020 17:31

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда декабрь ёки январь ойларида қатъий карантин чоралари қўлланилиши мумкинми? Бугун Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойга ушбу савол берилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳар ҳафта маълумотларни ўрганамиз ва келажакка башорат қиламиз. Кўриб турганимиздек, декабрь ёки январь ойларида Қозоғистонда карантин чораларини жорий этиш масаласи биз вазиятни қанчалик назорат қила олишимизга боғлиқ. Ҳозирги вақтда коронавирус кенг тарқалган айрим ҳудудларда юқтириш даражаси пасаймоқда. Масалан, Шарқий Қозоғистонда вазият ҳал қилинди ва биз юқтиришнинг пасайиш тенденциясини кузатмоқдамиз», - деди Алексей Цой.

Бироқ, вазирнинг таъкидлашича, юқтириш бўйича ўсиш кузатилиши мумкин.

«Асосийси, вазиятни назорат остида ушлаб туриш. Ҳозирги кунда юқумли касалхоналар 22 фоизни, реанимация бўлимлари 17 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, захира мавжуд. Шунинг учун ташвиланишга ҳожати йўқ. Ҳаммаси назорат остида», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига