Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда боқувчисини йўқотган оилаларги 43 минг тенге тўланмоқда

25 Май 2022 17:58

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун жами 139,8 млрд тенге нафақа учун тўланди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, апрел ойида республика бюджетидан ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақалари учун 27,5 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун бериладиган нафақаларга 7,7 миллиард тенге сарфланган.

Ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони – 525,8 минг нафар, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 175,9 минг нафар.

1 май ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича ижтимоий нафақаларнинг ўртача миқдори 52 347 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун нафақалар эса 43 574 тенгени ташкил этади.

Юқорига