Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда «Биринчи оилавий автомобиль» дастури ишга туширилади

29 Январь 2022 12:15

NUR-SULTAN. Кazinform - Аҳолининг мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан имтиёзли автомобил кредитлаш дастурига қўшимча бюджет маблағларини ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Kazinform бошқарма матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Бундан ташқари, Президент топшириғига кўра, аҳолига имтиёзли автокредитлар беришнинг янги дастури ишлаб чиқилади. Айни пайтда дастурни қайта ишга туширишнинг бир нечта вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Вариантлардан бири шундаки, кўп болали оилалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, шифокорлар ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кичик дастурни қўшимча равишда киритиш таклиф этилади. Шунингдек, «Биринчи оилавий автомобиль» кичик дастурини киритиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли автокредитлар дастури 2015 йилда бошланган. У 20 йилга мўлжалланган ва «айланувчи» кредитлашга асосланган. Жами молиялаштириш лимити 82 миллиард тенге. Дастур амалга оширилгандан буён револьвер-айланма маблағларни ҳисобга олган ҳолда 159 миллиард тенгега 30 525 кредит берилди. 80 мингга яқин киши мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилди.

Имтиёзли автокредитлар дастури шартлари:

- 1 дона енгил автотранспортнинг нархи 15 миллион тенгедан ошмайди;

- кредит муддати - 7 йилдан ортиқ эмас;

- сўнгги қарз олувчи учун номинал фоиз ставкаси йиллик 4 фоиздан ошмаслиги керак;

- сўнгги қарз олувчи иккинчи даражали банкларга кредитни қайтарганда, қайтарилган маблағлар ҳисобидан мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни харидорларга такрорий кредитга беришга рухсат этилади.

Бугунги кунга қадар дастур бўйича қуйидаги маҳаллий йиғма автомобилларни сотиб олиш мумкин: Huindai, КIА, JАC, Chevrolet ва LADA.

Юқорига