Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда бўлажак ўқитувчиларга 42 минг тг стипендия берилмоқда

29 Сентябрь 2020 13:48

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Президентнинг таълим бўйича кўрсатмалари қандай бажарилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим ва фанни ривожлантириш Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг май ойидаги йиғилишининг асосий мавзуси эди. Учрашув якунлари бўйича Президент Қасим-Жомарт Тоқаев таълим ва фан тизимига муҳим кўрсатмалар берди. Масалан, педагогик мутахассисликларни танлаган абитуриентларга қўйиладиган талабларни кучайтириш ва талабалар стипендияси миқдорини 42 минг тенгегача ошириш тўғрисида кўрсатма берилди. Ўтган йили стипендия 21 минг тенгени ташкил этган бўлса, декабр ойида Президентнинг кўрсатмаларига биноан 2 баравар оширилди. Ва 1 сентябрдан бошлаб бўлажак ўқитувчилар стипендияси 42 минг тенгени ташкил этмоқда» - деб ёзди вазир Facebook саҳифасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу барча мутахассисликлар бўйича энг юқори стипендия. Таъкидлаш жоизки, талабалар ушбу стипендияни кечадан бошлаб олишмоқда.

Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги,
Юқорига